Тожикистоннинг Хатлон вилояти судида Жоме туманида яшовчи 58 ёшли Хожарой Ашурова иши кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда «ASIA-Plus» хабар бермоқда.
Аёл сентабар ойида уч ёшли невараси Беҳрузжонни тириклайин кўмиб ташлаганликда айбланмоқда. Унинг нима сабабдан бу жиноятни содир этганлиги номаълум. Хожарой Ашурованинг ўзи бу ҳақда ҳеч нарса демаяпти.
Аёл Тожикистон Жиноят Кодексининг 104-моддаси (қотиллик) 1-қисми билан айбланмоқда.
Суд уни айбдор деб топгудек бўлса, аёл саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Хожарой Ашурова 12 сентябрь куни уч ёшли неварасини тириклай кўмиб ташлаган. Оқибатда бола вафот этган. Боланинг жасади олти кундан сўнг топилган.
Изоҳ (0)