Грузия ички ишлар вазирлиги Тбилисида мамлакатнинг амалдаги президенти Георгий Маргвелашвилининг куёви Миндия Гогочурининг қўлга олингани ҳақида хабар берди, деб ёзади «Интерфакс».
Қайд этилишича, Гогочури инсон саломатлигига путур етказганликда айбланиб, қидирувда бўлган яна бир шахс билан бирга қўлга олинган.
Улар ноқонуний равишда қурол сақлаганлик ва жиноят ҳақида хабар бермаганликда айбланмоқда.
Грузия президентининг куёви бундан аввал ҳам бир неча марта жиноий ишларга алоқадор деб топилган. Аввалроқ, Тбилисида икки марта унга ҳужум уюштирилган эди.
Жорий йилнинг июль ойида у пичоқлангани сабабли касалхонага ётқизилган эди.
Изоҳ (0)