Генетикаси таҳрирланган биринчи болалар дунёга келгани ҳақида маълум қилган хитойлик олим Хе Цзянкуй бедарак йўқолди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.
Ҳозир генетикнинг қаердалиги номаълум, миш-мишларга кўра у қўлга олинган. Шунингдек, у Шэньчжэндаги Жанубий илмий-технология унивеситетида уй қамоғида сақланаётган бўлиши ҳам мумкин. Аммо ўқув муассаса бу хабарни тасдиқламади.
Хе Цзянкуй ўтган ҳафтада кенг жамоатчиликка ДНКси модификацияланган чақалоқларнинг дунёга келгани ҳақида маълум қилгани учун ҳамкасблари ва ҳукумат томонидан жиддий танқидларга учраган.
Хитой Соғлиқни сақлаш ва режали туғилиш давлат қўмитаси бу иш юзасидан текширув бошлаган.
Изоҳ (0)