Спутникнинг янги суратлари Шимолий Кореядаги Yeongjeo-dong ракета базаси фаол бўлиб қолаётгани ва доимий равишда модернизация қилинаётганини кўрсатди. Бу ҳақда «КорреспонденТ» хабар берди.
Бундан ташқари, ўтган йили Шимолий Корея ракета базаси учун яна бир объектни кенгайтирди.
Экспертлар ушбу базалар алоҳида ёки бир-бирига қарашлилигини ҳозирча аниқлай олмади.
Суратлар КХДР 2018 йилнинг августига қадар улкан ер ости объект барпо этганини кўрсатмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, Ким Чен Ин янги ракеталарни ишлаб чиқаришда давом этмоқда.
Изоҳ (0)