Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати маълум қилди.
Ялпи мажлис муҳокамасига 2019 йилги давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масала киритилади.
Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги, «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Уруғчилик тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар ҳам киритилади. Халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар ҳам кўриб чиқилади.
Сенаторлар ялпи мажлисда Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирларининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитади.
Ялпи мажлисда Фарғона вилояти ҳокими ҳисоботи билан қатнашади. Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси раисининг ахбороти ҳам тингланади.
Сенат аъзолари Бош вазирга контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ва уни ўташга оид қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати юзасидан парламент сўрови юбориш билан боғлиқ масалани ҳам муҳокама қилади.
Изоҳ (0)