2019 йил 5 январидан Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақаси бошланади. ОФК мазкур мусобақада ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, ОФК 19 та ҳудуддан 60 нафар ҳакамни ўйинларда ишлашга таклиф қилган. ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистондан Осиё Кубоги баҳсларида ишлаш учун 5 нафар ҳакам таклиф этилди.
Улар қуйидагилар:
- Равшан Эрматов (Бош ҳакам)
- Валентин Коваленко (Бош ҳакам)
- Илгиз Танташев (Бош ҳакам)
- Жаҳонгир Саидов (Ёрдамчи ҳакам)
- Абдуҳамидулло Расулов (Ёрдамчи ҳакам)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Каналга қўшилиш учун: @Daryo_sport
Изоҳ (0)