Россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов UFC’ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда унинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов маълум қилди, деб ёзади «Вести.ru».
Ҳозирда Ҳабибнинг UFC билан шартнома бўйича ўтказилиши керак бўлган битта жанги қолган. Аммо отасининг таъкидлашича, ҳозирда Ҳабибда жуда кўплаб таклифлар мавжуд. Аммо катта Нурмагомедов UFC Ҳабиб билан шартнома якунига етгач яна 4-5 та жанг таклиф қилишини ҳам қўшимча қилди.
Шунингдек, Абдулманноп Нурмагомедов ҳамма нарса шартноманинг молиявий томонларига боғлиқ эканлигини ва нарх аввалгидек бўлмаслигини таъкидлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Каналга қўшилиш учун: @Daryo_sport
Изоҳ (0)