Қирғизистонда туғилган чақалоққа Макгрегор деб исм қўйилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Ферганская долина» гуруҳида хабар қолдирилган.
Чақалоқнинг тўлиқ исми-шарифи Макгрегор Алибеков бўлиб, фотодаги ҳужжатга қараганда 2018 йил 19 июньда дунёга келган.
Мазкур фото остига фойдаланувчилар томонидан кўплаб изоҳ қолдирилган. Улардан бири Макгрегор асли исм эмас, фамилия эканлигига (Конан Макгрегор) эътибор қаратган бўлса, яна бири «болакайни Ҳабиб деб аташмабди-да», дея киноя қилган.
Изоҳ (0)