Хитойда дунёдаги энг баланд бўйли ўсмир қиз аниқланди, 11 ёшли қизнинг бўйи 208 сантиметрни ташкил қилади. Рекордчи қизнинг исми Чжан Цзиюй бўлиб, у Цзинань шаҳрида яшайди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Чжан профессионал баскетболчи бўлишни орзу қилади. У аввал мамлакат терма жамоасида ўйнаган ва айни пайтда маҳаллий жамоа мураббийи бўлган онаси туфайли спортга қизиққан.
Қиз кўп вақтини спортга ажратади, бироқ у яхши ўқишига қарамасдан, мусиқа ва рақс билан шуғулланади.
Чжаннинг ота-оанси ҳам баланд бўйли бўлиб, уларнинг бўйи 180 сантиметрни ташкил қилади. Хитойда Чжанга тенгдош қизларнинг бўйи ўртача 137 сантиметрни ташкил қилади.
Бўйдаги фарққа қарамасдан, қизнинг синфдошлари у билан яхши муносабатда бўлади, тез-тез ундан уларни қўлида кўтаришини сўрайди.
Айни пайтда Гиннеснинг рекордлар китобида энг баланд бўйли ўсмир қиз сифатида бўйининг баландлиги 188 сантиметрга тенг бўлган британиялик 12 ёшли Софи Холлинс қайд этилган.
Изоҳ (0)