• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қаршида танқидларга муносабат шуми?

    ЎзАда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги муаммоларни акс эттирувчи танқидий материалларга мутасадди ташкилотлардан жўяли жавоб ололмагани ҳақида мақола чоп этилди. Қуйида ушбу мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Кейинги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатда аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, одамларнинг келажакда эмас, бугун яхши яшаши учун зарур шароитлар яратиш борасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Буни ҳаётнинг барча жабҳаларида кўриш-кузатиш мумкин. Жумладан, оммавий ахборот воситалари фаолиятида ҳам. Бинобарин, матбуот ҳам давлат раҳбари қўяётган талабларга ҳамқадам бўлишга, фуқаролар ҳаёти ва дунёқарашида рўй бераётган ўзгаришлар, жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йўл қўйилаётган камчилик ва хатолар ҳақида рўй-рост ёзишга, аввалгидек бўяб-бежаб эмас, борини бўй-басти билан кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Қайсидир даражада бунга муваффақ бўлмоқда ҳам. Лекин, афсуски, ҳамма жойда ҳам аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, одамларнинг оғирини енгил қилишга мутасадди раҳбарлар бир хил муносабатда бўляпти, ўзлари масъул бўлган ҳудудга оид матбуотда кўтарилган долзарб масалаларга ечим топишда жонбозлик кўрсатяпти, деб бўлмайди.

    ЎзАда сўнгги бир йилда биргина Қашқадарё вилоятидан одамларни қийнаётган муаммолар бўйича бир неча танқидий чиқишлар қилинди. Бу билан ўртага ташланаётган муаммога масъул раҳбарлар эътиборини тортиш, ечим топиш, энг муҳими, одамларнинг оғирини енгил қилишга оз бўлса-да, ҳисса қўшишдек эзгу мақсад мужассам эди. Афсус, янглишган эканмиз, ҳеч нарса ўзгармабди. Шу кетишда ўзгармаса ҳам керак. Шунинг учун мавзуга яна қайтиш, Қашқадарё вилояти ва Қарши шаҳар ҳокимликлари масъулларини одамларнинг дардини эшитиш ва уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишда озгина жонини қийнашга ундашни лозим топдик.

    «Қарши шаҳри кўчаларидаги ўйдим-чуқурлар қачон ямалади?». Роса бир йил аввал худди шу сарлавҳа остида Қарши шаҳридаги кун сайин емирилиб, тош-қуми чиқиб бораётган Насаф кўчасини биров таъмирлашни хаёлига келтирмаётгани хусусида материал берилган эди. Афсуски, у ерда аҳвол ҳамон ўша-ўша. Ҳатто, яхшиланиш ўрнига ўтган йилгидагидан-да аянчлироқ аҳволга юз тутмоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Автомашиналар машҳур қизиқчи Ҳожибой Тожибоев айтганидек «айланиб» ўтишга мажбур бўлмоқда. Аммо, қачонгача?! Аҳвол шундай давом этса, этаверса, «айланиб» ўтаётган машиналар бузилаверса, йўловчи қийналаверса, бунинг бадалини ким тўлайди? Қарши шаҳрига туманлардан кириб келувчи транспорт воситаларининг асосий қисми шу йўлдан қатнайди. Қарши шаҳридаги тун-у кун серқатнов бўлган ушбу кўчанинг ҳозирги аҳволи вилоят маркази, деган шарафли номга сира мос келмайди. Вилоят ва шаҳар мутасаддилари лоақал шуни тушунишса эди...

    «Қаршидаги бозор ҳувиллаб ётибди. Нега?». Қарши шаҳар 2-митти туманда жойлашган «Кўкча нур» деҳқон бозорининг ҳувиллаб ётганини кўриб, «Муаммони кўтарсак, ҳар ҳолда «нималардир» қилиниб, кимларгадир омборхона, кимларгадир нарсасини қор-ёмғирдан асрайдиган бошпана, яна бировларга ким билсин, қандай мақсадлар учун »хуфия« маскан вазифасини ўтаётган бўм-бўш бозор кўча бошини тирбанд қилиб, ўтиб-қайтишга халақит бераётган олиб-сотарлар билан тўлиб, гуллаб-яшнаб кетса», деган умидда шу сарлавҳали мақола эълон қилган эдик. Аммо чучварани хом санаган эканмиз. Ёзганларимиз қоғозда, сўзларимиз ҳавода қолди. Бу лавҳа мутасаддиларга зиғирча ҳам таъсир кўрсатмади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Мавжуд муаммога озгина эътибор қаратилганида катта йўл бўйига жойлашиб олиб, ноқулай шароит ва санитария талабларига зид ҳолда полиз, мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ниҳоят бир жойга жам бўлиши мумкин эди. Бу сотувчига ҳам, харидорга ҳам жуда қўл келарди.

    Афсус, кутилган натижа бўлмади, ҳамон «Эски ҳаммом, эски тос». Яна бозорга элтадиган кўчада антисанитария ҳолатида маҳсулотини ерга ёйиб савдо қилинмоқда. Бозор эса ўша-ўша «кўзлари» сотувчи-ю харидорлар йўлига интизор турибди.

    «Шудгорга айланган стадионлар» сарлавҳали мақола Қарши шаҳар Геолог маҳалласидаги сунъий қопламали мини-стадионлар ҳақида эди. Ҳамон ҳеч қандай йўқ...

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ҳар куни ишга шу майдонча ёнидан ўтиб қатнайман. Сунъий қопламали майдон абгор ҳолатга келиб қолганини кўриб, афсусланаман. Нима мақсадларда қурилди-ю, нима мақсадларга хизмат қилмоқда? Эссиз, шунча маблағ... Бир пайтлар ташландиқ бўлган бу жойда мини-футбол майдончалари қурилганда, эҳ-ҳе, теварак-атрофдаги аҳоли жуда қувонган, айниқса, ёшлар ўзларини бўлажак профессионал футболчилар деб ҳис қилган эди. Бунинг устига ҳар ҳолда шаҳар кўркига кўрк. Лекин, бу шодликлар узоқ чўзилмади...

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Айниқса, бугунги кунда сунъий қопламали мини-футбол майдонлари ёш-у қарини бирдек ўзига жалб этмоқда. Биргина Қашқадарё вилоятида шундай майдонлар сони 100 дан ортади. Бироқ, аксарият футбол стадионларининг абгор аҳволдалиги кишини ўйлантиради.

    «Ёшлар марказини обод ҳудудга айлантирайлик...» Бу мақолада Қарши шаҳар Ёшлар маркази биносидаги хунук ҳолат хусусида батафсил ёзилган эди. Ўша мақоладан сўнг эсган баъзи бир кескин «шамол»лар марказ биносида бир қатор ижобий ўзгаришлар бўлиб кетишига шаъма қилгандек эди. Лекин бу шамоллар ўткинчи экан. Баҳор шамолидай бир пасда тинди-қолди. Айтилган гаплар мутасаддиларнинг ҳам бир пасда ёдидан кўтарилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Чунки мақола ёзилганидан сўнг қиш якунланиб, баҳор, ундан кейин ёз ҳам келди. Ёмғир ва қорлар «қишлагани» бошқа ўлкаларга кетди. Мана, яна қиш эшик қоқиб турибди. Кетма-кет ёмғир ёғиб, совуқ кунлар тушди. Марказ биноси эса соябонсиз қолган йўловчидек шалоббо ҳолда зир-зир титрайди...

    Лекин, на илож. Қанча-қанча бунёдкор ғоялар, ташаббуслар, инновацион лойиҳалар чиқаётган ёшлар иттифоқи вилоят кенгашидан бинони таъмирлатиш учун ҳатто жўяли фикр ҳам ўзи чиқмаяпти. Чиқмаса ҳам керак. Йўқса, ўтган йилги мақоладан сўнг ҳеч бўлмаса марказнинг том қисмини таъмирлатган бўлар эди...

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ҳали қиш олдинда, ёмғир ва қорлар олдинда. Умид қиламизки, марказ биносига зиён етмасин, уларнинг чақириқ ва ғояларига эргашаётган иқтидорли ёшлар кўчада қолмасин...

    Аслида танқидий мақола тайёрлашдан, уни жамоатчилик эътиборига ҳавола этишдан мақсад нима? Мавжуд муаммони ижобий ҳал қилиш, уни яхши томонга ўзгартириш эмасми? Афсуски, ҳамма ҳам бундай ўйламас экан-да! Мақсадимиз халқимиз ҳаёти яхшиланишига, ёшларимиз фаолиятига тўсиқ бўлаётган айрим муаммо ва камчиликларнинг ижобий ҳал этилишига ҳисса қўшиш. Ўйлаймизки, мутасаддилар энди ҳаракатга келади ва биз бу мавзуга бошқа қайтмаймиз. Қайтсак ҳам фақат буларнинг барчаси ўз ечимини топгани ҳақида хурсанд бўлиб ёзиш учун қайтамиз.

    04.12.2018, 17:36   Изоҳ (0)   35696
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар куни муносабати билан форум ўтказди

    04.12.2018, 17:00

    Тошкентда «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳасининг 2018 йил якунларига бағишланган халқаро форум бўлиб ўтади

    04.12.2018, 16:35

    Ўзбекистонда 2020 йилдан бошлаб «Замонавий мактаб» лойиҳаси доирасида илк намунали таълим муассасалари қурилиши бошланади

    04.12.2018, 16:11

    Шаҳрисабзда 7-синф ўқувчиси нима сабабдан ўзини осиб ўлдирди?

    04.12.2018, 15:54

    Ўзбекистонда беш йилда 4 та йирик ва 16 та кичик ГЭС қурилади

    04.12.2018, 15:21

    Доғистонда қўлга олинган бухоролик «даъватчи» 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

    04.12.2018, 14:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.