«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Лука Модрич 2018 йилги «Олтин тўп» соҳибига айланди.
Шу тариқа «Олтин тўп» кетма-кет уч йил «Реал» футболчисига насиб қилди. 2016 ҳамда 2017 йилда Криштиану Роналду «Реал» сафида мазкур совринни қўлга киритганди.
Маълумот учун, УЕФА август охирида Модрични 2017/18 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этганди. Сентябрь ойида эса Лука ФИФА томонидан йилнинг энг яхши ўйинчисига топшириладиган The Best совринига эга чиқди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Каналга қўшилиш учун: @Daryo_sport
Изоҳ (0)