2018 йилнинг 4—6 декабрь кунлари Ўзбекистон делегацияси Россиянинг Челябинск шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар биринчи ҳудудлар форумида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Форумда Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг ҳудуд раҳбарлари ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.
Делегациялар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Челябинск вилоятининг салоҳияти билан ҳам танишади.
Изоҳ (0)