Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимида ишлаган Ўктамбой Қурбонов Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда «Turon 24» манбаси хабар берди.
Қурбонов Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Машариповнинг ўрнига тайинланган. Машарипов эса Янгибозор туманига ҳоким бўлди.
Ҳазорасп туман ҳокими лавозимини Равшан Жабборов эгаллади. У олдин Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)