Тошкентда 29 ноябрь куни йўқолиб қолган 14 ёшли Висола Гафурова топилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
«ИИБ ходимларининг беэътибор бўлмаган фуқаролар билан ҳамкорлиги натижасида жорий йилнинг 29 ноябрида йўқолиб қолган 14 ёшли Висола Гафурова топилди. Қиз Тошкент вилояти Тўйтепа ҳудудидаги қариндошларининг уйида бўлган», — дейилади хабарда.
ИИББ қизни қидиришда ёрдам берганларнинг барчасига миннатдорлик билдириб қолди.
Эслатиб ўтамиз, Гафурова Висола Равшан қизи 29 ноябрь куни тахминан соат 12:00 да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчасида жойлашган қариндошининг уйидан чиқиб, бедарак йўқолган эди.
Изоҳ (0)