Андижон шаҳар Бўстон МФЙда яшовчи вилоят Наркология диспансери шифокори Р.Д. ИИБга ариза билан мурожаат қилди, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га.
Мурожаатда маълум қилинишича, 2018 йил 21 ноябрь куни соат 08:30 дан 11:30 га қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахслар, фуқаронинг яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ётоқхонасида бўлган 50 миллион сўмлик тилла буюмлари, темир сейфида бўлган 15 000 АҚШ доллари, 30 миллион сўм пул маблағлари ҳамда хонадонига тегишли бўлган ҳужжатларини ўғирлаб кетилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари натижасида, номаълум шахслар аниқланиб ушланди.
Андижон шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан олиб борилган дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, ушбу жиноятни Андижон шаҳар Жамбул кўчасида яшовчи, фуқаро Н.М, шаҳардаги 4-кичик даҳада яшовчи фуқаролар О.Д. ва Ф.О. Адир кўчасида яшовчи фуқаро Қ.Д. лар содир этган.
Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми, 227-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми ва 127-моддаси (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатга жалб этиш) 3-қисмлари билан жиноят иши қўзағатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)