АҚШнинг Флорида штатида енгил моторли самолётнинг аутизм ташхиси қўйилган болалар терапияси марказига қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса 2 декабрга ўтар кечаси рўй берди. Ҳалок бўлганларнинг иккиси ҳам самолёт бортида бўлган.
Самолёт бино томига қулагандан кейин ёнғин рўй берди, бироқ тезда бартараф этилди. Марказдан 5 нафар бола ва 8 нафар катта ёшдаги эвакуация қилинди, улар жабрланмаган.
Изоҳ (0)