Мексиканинг Гвадалахара шаҳридаги (Халиско штати) АҚШ бош консуллиги биносида портлаш рўй берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Портлаш туфайли ҳеч ким жабрланмади. Ҳодисани маҳаллий маъмурлардан ташқари АҚШ расмийлари ҳам ўрганмоқда.
Консуллик биноси атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилди, 3 декабрь куни эса муассаса фаолияти текширув сабабли чекланади.
Изоҳ (0)