Transparency International Халқаро коррупцияга қарши ташкилоти Рамзан Қодировга қарашли пойга отлари тўғрисида суриштирув ишлари натижаларини маълум қилди. Бу ҳақда Tjournal хабар берди.
Ташкилот маълумотларига кўра, Чеченистон раҳбарининг 128 та оти бор. Сўнгги тўрт йилда уларни пойгалардаги иштирокидан 98 миллион рубль даромад олинган, аммо бу даромадлар декларацияда кўрсатилмаган.
Transparency International Қодировнинг отлари Россия, Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Франция ва Чехия мамлакатларида ўтказилган турнирларда қатнашганини аниқлади. Хорижий пойгаларда пул мукофотлари «миллионлаб доллар»ни ташкил қилади.Чехиядаги пойгада 2014—2018 йилларда отлар 4 392 890 чех крона, Германияда — 22 минг евро ишлаган.
Қодиров санкциялар сабаб ушбу пулларни олмаган, шу сабаб Transparency International уларни ҳисобга олмаяпти.Россияда Қодировнинг ютуқлари камроқ, аммо барбир унинг декларация тузилган даромадларидан анча кўп.Қодировнинг ютуқлари 2014 йилдан 36 424 660 рублни ташкил қилди. Қодиров декларация тузган даромади (2018 йилни ҳисобга олмаганда) —29 273 204 рубль.2014—2017 йилларда Қодиров отлардан 11 490 000 рубль даромад олди.Transparency International ҳисоб китобларига кўра, отларни бир йиллик парваришига 46 миллион рубль сарфланади, бунда Қодиров отларни харид қилишга сарфлаган маблағ миқдори кўрсатилмаяпти, буни аниқлашнинг имкони йўқ, сабаби у қанча от сотиб олгани ва қанчасини совғага олганини санашнинг имкони йўқ.Қодиров аслида декларацияда отларни кўрсатиши шарт эмас сабаби улар кўчар мулк саналади, аммо уларнинг пойгасидан олинган даромадни кўрсатиши ва ундан даромад солиғи тўлаши шарт.Қодировнинг даромадларига декларация тузилмаганлиги ҳақидаги маълумот олиш юзасидан президентнинг коррупцияга қарши масалалари бошқармасига мурожаат қилинган. Агар маълумот тасдиқланса уни «ишончни йўқотгани» учун вазифасидан озод этиш талаб этилади.
Изоҳ (0)