Украина ташқи ишлар вазирлиги Россия махсус хизмати томонидан украиналик денгизчиларни ўққа тутилгани ҳамда Керч бўғозида ҳарбий денгиз хизмати кемаларини қўлга олгани юзасидан Гаага Халқаро арбитраж судига арз қилди. Бу ҳақда «Лига Новости» хабар берди.
«Россия бир йўла бир нечта халқаро фундаментал бузилишларга йўл қўйди. Биринчи — бу агрессия акти. Агрессия актлари бу нафақат ўққа тутиш, кемаларни қўлга олиш ва денгизчиларни яралаш, бу шунингдек мамлакатга зарба беришдир. Иккинчидан, Россия бизнинг денгиз ҳуқуқи Конвенцияси бўйича навигация эркинлиги суверен ҳуқуқларимизни поймол қилди»,— дейди Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин.Климкин украиналик денгизчилар халқаро навигация қоидаларига сўзсиз амал қилганлигини қайд этди.Халқаро ҳамкорлар Россиянинг агрессияси бўйича Украина позициясини қўллаб-қувватламоқда.
Изоҳ (0)