Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи А.Ё. 29 ноябрь куни «Янгихазарбоғ» маҳалласида шу маҳаллада яшовчи Ш.Э. билан жанжаллашган.
ИИВ ахборотига кўра, А.Ё.жанжал вақтида Ш.Э.нинг юзи ва бошига қўли билан урган вақтида, Ш.Э. ерга йиқилиб, бошидан жароҳат олган.
«Натижада Ш.Э. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Ё. қўлга олинган. Хабар беришларича, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)