Чилонзор туманида яшовчи М.А. 15 июль куни вақтинча Сергелида яшовчи Д.Ш.га Хитойдан турли видеокузатув камераларини олиб келиб беришни ваъда қилган.
Шу ваъда билан у Д.Ш.дан 16 минг доллар пулни олган. «Бироқ пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Чилонзор тумани ИИБга 30 ноябрь куни тушган бу хабарга асосан, М.А. қўлга олинган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)