Тошкентда 2018 йилнинг январь—октябрь ойлари давомида 1207 та ёнғин содир бўлган, оқибатда 18 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар бермоқда.
Ҳисобот даврида Тошкентнинг Юнусобод туманида энг кўп — 177 та ёнғин рўй бериши қайд этилган. Шунингдек, Яшнобод туманида 154 та, Сергели туманида 137 та, Шайхонтоҳур туманида эса 129 та ёнғин юз берган.
Изоҳ (0)