Президент Шавкат Мирзиёев 1 декабрь — Руминия Миллий куни муносабати билан Руминия давлат раҳбари Клаус Йоханнисга табрик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
1918 йил 1 декабрида Трансилвания, Бессарабия ва Буковина Руминия қироллиги билан бирлашиши натижасида замонавий Руминия давлати юзага келган. Бу кун Руминияда Буюк Бирлашиш куни ёки Миллий кун сифатида нишонланади.
2018 йилда замонавий Руминия давлати ташкил топганига 100 йил тўлди.
Изоҳ (0)