Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги хонадонларнинг бирида 30 ноябрь куни ёнғин чиққан. ИИВ ахборотига кўра, ёнғин хонадонда истиқомат қилган фуқаро V.Р.нинг маст ҳолда сигарета чекиб, ухлаб қолиши ва сигарета чўғи кўрпага тушиши оқибатида келиб чиққан.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйининг 20 квадрат метр майдонида уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган.
«Ёнғинни ўчириш вақтида V.Р.нинг тутундан заҳарланган ҳолдаги жасади топилган», — дейилади ИИВ ахбороитда.
Қайд этишларича, ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)