УЕФА Европа Чемпионлар Лигасида 5-турнинг энг яхши ўйинчисини аниқлади. Бу ҳақда ташкилотнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Овоз бериш якунларига кўра, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар Лигаси 5-турининг энг яхши ўйинчиси бўлди. Месси мазкур турда «ПСВ Эйндховен» дарвозасига бир нечта рақибни алдаган ҳолда ишғол этганди. Қайд этиш жоиз, аргентиналик футболчи жорий мавсум Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1 ва 2-турларининг ҳам энг яхши ўйинчиси бўлганди. Леога 5-турнинг энг яхши ўйинчиси бўлишда қуйидаги футболчилар рақобат тақдим этишга ҳаракат қилиб кўрди:
- Максвелл Корнье («Лион») — «Манчестер Сити» қарши ўйинда дублга эришди;
- Арьен Роббен («Бавария») — «Бенфика» дарвозасига 2 та гол урди;
- Дрис Мертенс («Наполи») — «Црвена Звезда»га қарши ўйинда 2 та гол урди.
Изоҳ (0)