Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2018 йил якунига кўра энг яхши терма жамоа мураббийини аниқлади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
Ўтказилган сўровларга кўра, Россия майдонларида ўтган ЖЧ—2018 да Францияни ғолибликка бошлаб борган Дидье Дешам (304 овоз) йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Иккинчи ўрин Хорватия терма жамоасини мундиал финалига олиб чиққан Златко Даличга (198 овоз) насиб этди. Учинчи ўринни эса Бельгия терма жамоаси билан мундиал бронза медалларини қўлга киритган Роберто Мартинес (84) эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зинедин Зидан 2018 йил якунларига кўра, энг яхши клуб мураббийи, Лука Модрич энг яхши плеймейкер, Тибо Куртуа эса энг яхши дарвозабон деб топилганди.
Изоҳ (0)