Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2018 йил якунига кўра энг яхши клуб мураббийларини аниқлади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
Унга кўра, ёзда «Реал Мадрид»ни тарк этган франциялик Зинедин Зидан 2018 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Зидан 296 очко тўплашга эришди. Иккинчи ўрин Юрген Клоппга насиб этди. «Ливерпуль» устози 109 очко йиғди. Учинчи поғонадан эса «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола ўрин олди. Пеп 105 та овозга эга бўлди.
Маълумот учун, Зидан 2018 йилда «Реал»ни кетма-кет учинчи марта Чемпионлар Лигаси ғолиблигига бошлаб келди.
Изоҳ (0)