Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2018 йил якунига кўра энг яхши дарвозабон номини маълум қилди.
Ўтказилган сўровларга кўра, «Реал Мадрид» ҳамда Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа 2018 йилнинг энг яхши дарвозабони сифатида эътироф этилди. Куртуа 181 та овоз тўплади. Иккинчи ўрин эса «Тоттенҳэм» ва Франция терма жамоаси посбони Уго Льорисга насиб қилди. Уго 109 та овоз эгасига айланган. Учинчини ўринни айни дамда ПСЖ дарвозабони бўлган Жанлуижи Буффон эгаллади. У 59 та овозга эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зинедин Зидан 2018 йил якунларига кўра, энг яхши клуб мураббийи, Лука Модрич эса энг яхши плеймейкер деб топилганди.
Изоҳ (0)