Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Human хусусий бандлик агентлиги очилиши ва унинг фаолиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 16 октябрда қабул қилинган «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонуни бу каби хусусий ташкилотлар фаолиятини йўлга қўйишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Human хусусий бандлик агентлиги мазкур қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида рўйхатдан ўтказилган. Асосий мақсади аҳолининг ишсиз қатламини иш билан таъминлашдир.
Бунинг учун агентлик фуқаролар учун барча имкониятларни яратиб беради. Иш берувчи ва фуқаро ўртасида тузилган шартнома муддати тугагунга қадар бўлган барча жавобгарлик ва масъулиятни ўз зиммасига олади. Хорижга жўнатилаётган фуқарога ўзларига мос ишларни тавсия этади ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимояси агентлик томонидан кафолатланади.
Изоҳ (0)