2018 йилнинг 27 ноябридан 3 декабрига қадар Тошкентда Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистонда солиқ ислоҳотларини амалга оширишда техник кўмаклашиш бўйича навбатдаги миссияси амалга оширилади. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.
Халқаро валюта жамғармаси экспертларининг ташрифи мобайнида Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти ҳамда мутахассислари билан қатор учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари Халқаро валюта жамғармаси экспертлари билан янги солиқ тартиблари юзасидан фикр алмашиб, уларнинг самарали ижросини таъминлаш йўлларини кўриб чиқади.
Хорижий экспертлар Ўзбекистон солиқ тизимини ўрганиш асосида солиқ маъмуриятчилиги бўйича стратегик чора-тадбирлар режасининг асосий таркибий қисмларини тақдим этади.Бундан ташқари, ташриф доирасида Ўзбекистонда солиқ тизимини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди ва ҳамкорликнинг кейинги босқичлари муҳокама этилади.
Изоҳ (0)