Хитойлик олим Хэ Цзянькуй ДНКси ўзгартирилган иккинчи ҳомила эмбриони ҳақида маълум қилди. Генетик аввалроқ ДНКси ўзгартирилган эгизак қизалоқлар туғилганини айтган. Уларнинг организми ОИВ вирусига қарши тура олади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Олим жорий ҳафтада дунё ҳамжамиятини ҳайратга туширган ва ўз ҳамкасблари ҳамда ҳукумат тарафидан жддий танқидга учраган. Хитой соғлиқни сақлаш ва режали болалар туғилиши давлат қўмитаси ҳолат юзасидан текширув бошлаган.
Олимнинг қайд этишича, у инсоният тарихида биринчи марта эмбрион ДНКсини ўзгартиришда иштирок этган. Олимнинг тажрибасида еттита кўнгилли жуфтлик иштирок этган. Олим мазкур эмбрионларнинг ДНКларини репродуктив даволаш вақтида ўзгартирган. Айни пайтда фақат битта ҳомила натижа берган: эгизак қизалоқлар жорий ойда бутунлай соғлом ҳолда туғилган.
Изоҳ (0)