Буюк Британиянинг Кент ва Эдинбург университетлари олимлари Франциянинг Ласко ғоридаги қоя суратларнинг асл мазмунини аниқлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
17 минг йил аввал яратилган машҳур қоя суратлари астрономик тадқиқотлар ҳақидаги ёдгоэрлик саналади. Мутахассисларнинг фикрича, қадимги одамлар ҳайвонлар суратлари билан юлдузлар тўпламларини акс эттирган.
Шаклларнинг жойлашишини таҳлил қилган олимларнинг хулосаларига кўра, шакллар тахминан 15150 йил аввални кўрсатади ва глобал ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилади. Олимларнинг тахминича, айнан ўша даврда Ернинг комета билан тўқнашиши сабабли иқлим ўзгаришлари бошланган.
Мутахассисларнинг фикрича, қоя хатларидаги ҳайвонлар тасвирлари бутун дунёда астрономик ҳодисаларни англатади.
Изоҳ (0)