Олимлар замонавий Иордания ҳудудида 3,7 минг йил аввал мавжуд бўлган қадимий цивилизация ўлимининг сирларини очди. Тадқиқотлар давомида аниқланишича, уларни метеорит йўқ қилган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Телл ал-Ҳаммом шаҳри яқинидаги қадимий жинсларнинг таҳлили айни жойда минералларнинг кристаллизация бўлиши бир лаҳзада юз берганини кўрсатган. Бунга сабаб эса юқори ҳарорат бўлган.
Изоҳ (0)