Америкалик олимларнинг аниқлашича, жуда кўп миқдорда истеъмол қилинган сув ўлим хавфини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, кўп сув ичиш аввал ҳисобланганидек фойдали эмас. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, организмда суюқликнинг ортиқчалиги ўзини ҳис қилиш ва саломатликка жиддий салбий таъсир кўрсатади.
Мутахассисларнинг қайд этишича, соғлом буйрак соатига 800—1000 миллилитр сувни қайта ишлайди. Агар бу кўрсаткич юқори бўлса, организм сувни қайта ишлашга улгурмайди. Шунда организмдан витаминлар ва микроэлементлар ювилиб кетади.
Бундан ташқари, организмда сув даражасининг ошиши «сувдан мастлик»ни келтириб чиқариши мумкин. Мастлик мияда қон босимини оширади, унинг оқибатида миянинг зарарланиш хавфи ортади.
Изоҳ (0)