Бош прокуратура томонидан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг бир катор мансабдорлик жиноятлари факти юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Тергов ҳаракатлари давомида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги директори Р.И., агентлик директори ўринбосари У.Н., агентлик бўлим бошлиғи А.А. ва шўъба мудири О.М.га нисбатан 2018 йил 16 ноябрда айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов сири нуқтаи назаридан иш юзасидан бошқа маълумотларни ошкор қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)