Россиялик биофизикларнинг аниқлашича, даврий ёруғлик чақинлари бирданига миянинг турли қисмларида ноодатий фаоллик шаклларини юзага келтиради. Бу сигналлар нерв тизимининг ишида асосий ролни ўйнаши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Денгиз чўчқаси миясининг тўртта ҳудудида ёруғлик чақинига нисбатан электр фаоллик ўрганилган. Аниқланишича, миянинг кўриш тизими билан боғлиқ бўлмаган тузилмаларида ёруғлик кучи ўзгаришига нисбатан ноодатий характердаги ифодалар юзага келган.
Одам ва бошқа барча кўп ҳужайрали ҳайвонлар мияси сезги органлари орқали маълумотни атроф-муҳитдан олади, уни қайта ишлайди ва ундан ўз ишида фойдаланади.
Изоҳ (0)