27 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида «Ecoplast sistem» МЧЖга қарашли маиший техникага жиҳозлар ишлаб чиқариш цехида «M-Dumac» русумли металл тозалаш дастгоҳида ёнғин содир бўлди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ёнғин оқибатида «M-Dumac» русумли металл тозалаш дастгоҳининг 0,5 квадрат метр майдони ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)