Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида шу йилнинг 26 ноябрь куни Деҳқонобод туманида яшовчи А.Э. ўзининг Nexia русумли автомашинасини Эшонқудуқ қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Эшонқудуқ қишлоғида яшаган А.С. бошқарувидаги «ВАЗ-2107» автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда ЎзА ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига таяниб хабар берди.
Натижада «ВАЗ-2107» автомашинаси ҳайдовчиси А.С. ва унинг йўловчиси бўлган бирга яшаган ўғли В.С. жароҳат олиб, касалхонада вафот этган. Nexia автомашинаси йўловчиси фуқаро З.Э. исмли аёл эса жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)