Афғонистонда қўлбола портловчи қурилма портлаб кетиши оқибатида АҚШлик уч нафар ҳарбий ҳалок бўлди, яна уч нафари яраланди, деб ёзади «РИА Новости» НАТОнинг «Қатъий кўмак» миссияси сайтига таяниб.
Ҳодиса 27 ноябрь куни Ғазна шаҳри яқинида юз берган. Яна бир америкалик пудратчи ҳам жароҳатланган.
Жабрланганлар эвакуация қилинган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)