Хитойлик миллиардер ва Alibaba асосчиси Жек Манинг Хитой коммунистик партияси аъзоси эканлиги ошкор бўлди, деб хабар берди «Ведомости».
Унинг партияга айнан қачон кирганига аниқлик киритилмаган.
Нашр ислоҳотлар ва очиқлик — ҳукмрон партия иқтисодий ислоҳотлар дастурига катта ҳисса қўшган 100 кишидан иборат рўйхатни эълон қилди. Унда таъкидланишича, Ма Хитой компартиясига аъзодир.
«Унинг раҳбарлигида Alibaba Group бозордаги қиймати бўйича жаҳондаги энг катта ўнта компаниядан бирига айланди ва Хитойни электрон тижорат, интернет-молия ҳамда булутли ҳисоблаш соҳасида дунёдаги етакчи ўйинчига айлантирди», — дейилади хабарда.
Сиёсий қарашлар компанияда бизнес қарорларни қабул қилиш жараёнига таъсир қилмайди, дея айтиб ўтган Alibaba матбуот котиби Reuters сўровига.
Изоҳ (0)