Хитой соғлиқни сақлаш ва туғруқни режалаштириш бўйича давлат қўмитаси мамлакатда гени ўзгартирилган чақалоқлар туғилганлиги ҳолатини текширади, деб хабар берди «Zakon.kz».
«11 ноябрь куни ОАВда ОИТСга иммунитетли гени ўзгартирилган чақалоқлар туғилгани ҳақида хабарлар эълон қилинди. Қўмита ушбу маълумотни синчиклаб ўрганади. Гуандун провинциясида ушбу ҳолат юзасидан қаттиқ текширув ўтказилади»— дейилади хабарда.
Қўмита ҳолат қонун доирасида назоратга олиниши зарурлигини қайд этган.
Аввалроқ, хитойлик олим Хэ Цзянькуй инсоният тарихидаги илк инсон эмбриони ДНКсини ўзгартириш жараёнида иштирок этганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)