2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинлари пайтида фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган «мобил масжид»га дунё бўйича қизиқиш юқори бўлди ва ҳозиргача 45 давлатдан буюртма келиб тушган, деб хабар беради Ўзбекситон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
«Мобил масжид»лардан 2022 йилда Қатарда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ҳам фойдаланиш режалаштирилган.
Ташқи кўринишидан оддий юк машинасидан фарқ қилмайдиган «мобил масжид»нинг ён деворлари очилиб, бир пайтнинг ўзида эллик киши намоз ўқиши учун имконият пайдо бўлади. Шунингдек, «мобил масжид»нинг тўрт кишилик таҳоратхонаси ҳам бор. «Мобил масжид»ни тайёрлаш 890 минг долларга тушди.
Ишлаб чиқарувчи фирма ушбу лойиҳани сайёҳлик минтақалари ва халқаро тадбирларда ҳам қўллашни ният қилган.
Изоҳ (0)