Аляскада Вениаминова вулқони уйғонди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Вулқон ҳавога беш километр баландликка кул отмоқда. Ярим оролнинг бир қисми парвозлар учун ёпилган, авиация учун «қизил» огоҳлантириш эълон қилинган.
Шамол кул шлейфини жануби-шарққа томон учирмоқда.
Вениаминова вулқони— Алясканинг энг баланд нуқтаси бўлиб, у ярим орол марказида жойлашган.
Энг яқин аҳоли яшаш пункти Перривилл вулқондан 40 километр узоқликда жойлашган. Вулқоннинг кулларини ўша ердан кўриш мумкин эди.
Изоҳ (0)