Индонезияда ҳалокатга учраган Boeing 737 Max 8 йўловчи самолётининг учувчиси сўнгги лаҳзагача лайнерни ҳавода ушлаб туришга ҳаракат қилган. Бу ҳақда мамлакатнинг Транспортда хавфсизлик бўйича миллий қўмитаси вакили Нуркахио Утомо маълум қилди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Вакилнинг сўзларига кўра, бу ҳақда бортдаги параметрларни ёзиш қурилмасидан олинган маълумотлар гувоҳлик бермоқда.
Утомонинг хабар беришича, самолёт ҳавога кўтарилганидан кейин капитан ва иккинчи учувчи тизимдан тезликнинг турли кўрсаткичларини ола бошлаган. Шундан сўнг самолёт кўтарилишни ва пасайишни бошлаган, кейин эса тизимга кеманинг бурни қиялиги бурчагидаги сенсордан нотўғри маълумотлар келган.
Учувчи сўнгги лаҳзагача қияликни камайтиришга уринган, бироқ самолётни бошқариш қийинлашиб кетган. Якунда Boeing қулаган ва соатига 650 километр тезликда денгиз сатҳига урилган.
Изоҳ (0)