Хитой жануби-ғарбидаги Юньнань провинциясида жойлашган коллежда уюштирилган қуролли ҳужум натижасида бир киши ҳалок бўлиб, яна 11 киши яраланди, деб хабар беради «РИА Новости» маҳаллий ҳукуматга таяниб.
Ҳодиса 23 ноябрь, жума куни Тошкент вақти билан 8:26 да Аньнин шаҳридаги Йўл-техника коллежида юз берди.
Шаҳар маъмурияти тарқатган баёнотга кўра, ҳужум ўқув корпуси ичкарисида содир бўлган. Оқибатда икки ўқитувчи ва 10 талаба жабрланган, талабалардан бири олган жароҳатлари туфайли кейинроқ касалхонада вафот этган.
Полиция гумонланувчини қўлга олди, у ушбу коллежнинг 20 ёшли талабаси бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)