Вьетнамда «Усаги» тропик тўфони сабабли 500 минг киши эвакуация қилинди. Тўфон мамлакатнинг энг йирик шаҳри ҳисобланган Хошимин шаҳри томонга ҳаракатланмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Эвакуацияга турли идораларнинг 30 минг нафар вакили сафарбар қилинган. Қарийб тўрт мингта балиқ овловчи кема ва уларнинг 23 минг нафар экипаж аъзоси хавфсиз жойларга қайтмоқда.
23 ноябрь куни эрталаб тўфон Вунгтау шаҳридан 270 километр масофада бўлган. Шамолнинг тезлиги 75 км/соатни ташкил қилмоқда. Унинг қуруқликка 25 ноябрга ўтар кечаси етиб келиши кутилмоқда.
Мамлакатнинг жануби, жануби-шарқи ва шарқида кучли шамол, баланд тўлқинлар ва кучли ёғингарчиликлар кутилмоқда. Баъзи ҳудудларда 500 миллиметргача ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)