Америка ҳукуматининг маълум қилишича, мамлакат ҳудудида иқлим ўзгаришларининг оқибатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Оқ уй ушбу муаммо ҳақида ҳисобот эълон қилди.
Ҳужжат ҳукумат агентликлари томонидан тайёрланган бўлиб, улар мамлакатда иқлим ўзгаришлари оқибатида ёнғинлар ва довуллар кузатилган деб ҳисоблайди.
«Сўнгги юз йилликда кузатилаётган об-ҳавонинг исиб кетишини фақатгина инсон фаолияти таъсири деб баҳолаш мумкин», — дейилади ҳужжатда.
Калифорнияда юз бераётган ёнғин оқибатида ҳозиргача 84 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)