АҚШ президенти Дональд Трамп баъзи ОАВлар Шукроналик куни (бу йил АҚШда 22 ноябрь куни нишонланади) арафасида бензиннинг жуда паст нархи туфайли юзага келаётган тирбандликларда уни айблаётганини маълум қилди, деб ёзади «Ведомости».
«Бугунги катта воқеа менинг жуда катта босим ўтказганим (ОПЕКга) ва бензинга жуда паст нархларга эришганим бўлди, натижада йўлларга кўпроқ автомобилчилар чиқди, мен бутун мамлакат бўйлаб йўл тирбандликларини келтириб чиқардим. Мени кечиринглар!» — деб ёзди Трамп ўз Twitter’ида.
The Times қайд этишича, автоҳаваскорлар нефть арзонлашиши туфайли бензин нархи анча пасайганидан фойдаланиб қолган. Бир ой ичида бензин 25 центга арзонлашиб, бир галлон учун 2,60 долларгача тушган, тўққизта штатда эса ҳатто 2 доллардан ҳам пасайган.
Изоҳ (0)