Саудия Арабистони ноябрь ойининг бошида суткасига 10,8—10,9 миллион баррель нефть қазиб олди. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Бунда баъзи кунларда бозорга етказиб бериллган нефть миқдори ички ва ташқи захиралар ҳисобига суткасига 11 миллион баррелдан ошган.
Шу тариқа, Саудия Арабистони нефть қазиб олишни тарихий максимум даражага етказган. Олдинги рекорд 2016 йилда ўрнатилган бўлиб, суткасига 10,72 миллион баррелни ташкил қилган. 2017 йилнинг январь ойида нефть қазиб олиш ҳажми 9,8 миллион баррелгача тушган.
Саудия Арабистони томонидан ОПЕКка тақдим этилган маълумотларга кўра, мамлакат октябрь ойида суткасига 10,65 миллион баррель нефть қазиб олган. Бироқ мамлакат энергетика вазири Холид бин Абдул Азиз ал-Фалоҳнинг маълум қилишича, ноябрь ойида нефть қазиб олиш октябрь ойига нисбатан ўсади.
Изоҳ (0)