Россиянинг Самара вилоятида вафот этган пенсионер аёл Елена Васинага Россия Пенсия жамғармаси ходимлари ўз дафн маросими учун ижтимоий нафақа олишга келиш ҳақида билдиришнома юборди. Бу ҳақда аёлнинг куёви Николай Баликов маълум қилди.
Васина шу йилнинг майида вафот этган, жамғармадан хат эса ноябрда келган.
Хатда аёлнинг паспорт, суғурта рақами, ўз ўлими ҳақидаги гувоҳнома билан нафақа олиш учун Россия пенсия жамғармасига келиши кераклиги айтилади.
Ҳужжатда аёлни 139 рубль 06 тийин миқдоридаги дафн нафақасини олиш учун келишга таклиф қилишган.
Изоҳ (0)